“Ўзчармсаноат” уюшмаси аъзолари бўлган  корхоналар раҳбарлари диққатига!

19.03.2024

“Ўзчармсаноат” уюшмаси аъзолари бўлган корхоналар раҳбарлари диққатига!

“Ўзчармсаноат” уюшмаси Кенгаши йиғилишининг 2024 йил 15 мартдаги
йиғилиш баёни қарорига мувофиқ  2024 йилнинг 5 апрель куни соат 15:00 да “Ўзчармсаноат” уюшмаси аъзоларининг навбатдаги умумий йиғилиши Тошкент шаҳри “Ўзчармсаноат” уюшмаси биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Умумий йиғилишнинг кун тартиби қуйидаги масалалардан иборат:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишда йиғилиш ўтказиладиган жойга шахсан келиш ёки видео конференц алоқа (ВКА) тизимига уланган ҳолда иштирок этиши мумкинлигини маъқуллаш тўғрисида.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 14 мартдаги ПҚ-126-сон қарори ижросини таъминлаш тўғрисида.

4. Уюшма ижро этувчи аппаратининг ҳамда Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 2023 йил учун йиллик ҳисоботларини кўриб чиқиш ва маъқуллаш.

5. Уюшма ижро этувчи аппаратининг ҳамда Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 2024 йил учун харажатлар сметасини кўриб чиқиш ва маъқуллаш.

6. 2024 йилда соҳани янада ривожлантиришнинг устувор вазифалари ва мақсадли кўрсаткичларини белгилаш тўғрисида.

7. “Ўзчармсаноат” уюшмаси аъзолигига қабул қилиш ва аъзоликдан чиқариш тартиби тўғрисида НИЗОМга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш асосида янги таҳририни тасдиқлаш.

8. Уюшма Кенгаши раиси ва аъзоларини сайлаш.

9. “Ўзчармсаноат” уюшмаси Кенгашининг Бошқарув раиси Ф.А. Бобоевнинг аризасига мувофиқ унинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиш.

10. Уюшма Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарларини сайлаш.

11. Уюшма бошқаруви аъзоларини тайинлаш.

Uzcharmsanoat