(+99871) 2675847
(+99871) 2675364

ҲИНДИСТОН БИЛАН ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Чоп этилган сана: 13 August 2018

2018 йил 9 август куни “Ўзчармсаноат” уюшмаси делегацияси, уюшма раиси Сардор Умурзаков бошчилигида Ҳиндистоннинг энг йирик пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва инвесторлари учун Деҳли шаҳрида ахборот брифингини ўтказди. Ҳиндистон чарм-пойабзал саноатининг 30 тадан ортиқ вакиллари иштирок қилган тадбир жорий йилнинг авуст ойи ўрталарига мўлжалланган “Ҳиндистон-Ўзбекистон” хукуматлараро комиссиясининг 11-йиғилишига тайергарлик кўриш доирасида уюштирилди.

Брифинг давомида Ўзбекистоннинг чарм-пойабзал соҳасида рўй бераётган муҳим ўзгаришлар, саноат-техник кооперацияни чуқурлаштириш ва кўшма корхоналарни барпо қилиш, юртимиз корхоналарида ишлаб чиқарилаётган тайер чармни Ҳиндистон бозорига экспорт қилиш ҳажмларини ошириб бориш истиқболларини назарда тутувчи ўзбек ва ҳинд корхоналари ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янги имкониятлари ёритиб берилди. Мамлакатлар мазкур соҳада ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш борасида яхши тажриба эга эканлиги ва шу ўринда алоқаларни янада кенгайтириш учун айниқса давлатимиз томонидан чарм-пойабзал тармоғини кўллаб-қувватлаш масалаларига кучли эътибор қаратилаётганини ва умуман олганда бизнес юритиш учун яратилган қулай имкониятларни инотабга олиб, катта салоҳият мавжудлиги таъқидланди.

Брифинг якунида Ҳиндистоннинг чарм экспорт қилувчилари кенгаши раиси жаноб Пуран Чанд Давар билан соҳадаги мамлакатлараро ҳамкорликни янада жадаллаштириш масаласига бағишланган учрашувда ҳиндистонлик хамкасабалар жорий йилнинг октябр ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «UzCharmExpo» ҳалқаро чарм, пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари кўргазмасида иштирок қилиш ва табий ва суний чармдан тикилган пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларни ҳиндистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг бирлашган стэндида намойиш этиш истагини билдирдилар. 

Шунингдек табий ва суний чарм, EVA материалидан поайбзаллар, чарм ва синтетик материллардан чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бир қатор ҳиндистонлик инвестор ва саноатчилар, жумладан “Ansar&Co”, “D’Oceanic Dolphin Apparel”, “Winner Nippon Leatherette” ва “JMJ Creations” компаниялари таъсисчилари билан ўтказилган музокаралар ҳам самаралари бўлди ва якунда Ўзбекистонда инвестиция лойихаларни амалга ошириш шароитларини батафсил ўрганиш мақсадида уларнинг ишчи ташрифлари муддатлари белгилаб олинди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией